Тарихимиз


Тошкент давлат шарқшунослик университети академик лицейи 1997- йилда Юнусобод туманидаги 487-болалар боғчасини капитал таъмирлаш ҳисобига ташкил этилган. Юнусобод тумани халқ таълими бўлими негизида 325-сонли мактаб-лицей сифатида иш бошлади. 7-9 синф базасида ўқувчиларга шарқ тиллари бўйича чуқурлаштирилган умумтаълим йўналишида сабоқ бериб келди.

Академик лицей мақомини 28.09.1998- йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг № 265 — сонли буйруғи орқали берилди. 1998 — йилдан бошлаб ТДШИ қошидаги Хорижий тиллар Юнусобод академик лицейи номини олди.

2008-йилда  янги ўқув биноси қурилди. 2010 — йилда замонавий спорт зали барпо этилган. 2012-йилда асосий ўқув биноси қайта таъмирланган. 2020 — йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4680 — сонли қарорига асосан Тошкент давлат шарқшунослик университети академик лицейи номига ўзгартирилди.

ТДШУ академик лицейидаги таълим йўналишлари

  1. Хорижий тиллар – Хорижий тилларни (хитой, корейс, япон, ҳинд, турк, араб, форс, инглиз) пухта эгаллашга йўналтирилган ўқув гуруҳлари
  2. Ижтимоий фанлар – Ижтимоий фанларни (Ўзбекистон ва жахон тарихи) пухта эгаллашга йўналтирилган ўқув гуруҳлари

ТДШУ академик лицейида 2022-2023 ўқув йилида 410 нафар ўқувчи таълим олмоқда.  

Академик лицей раҳбарияти

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари: Нажимхўжаева Адолат Эркиновна

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари: Умиров Салим 

Чет тиллари бўйича директор ўринбосари: Саидов Саидолим Рустамович

Бош ҳисобчи: Аҳмедов Одилбек Абдулакимович

Бўлим бошлиғи: Исломова Нилуфар

Кадрлар бўлими бошлиғи: Пирматов Бахтиёр Абдуқаҳорович

Манзил: Тошкент шаҳри — 100190, Юнусобод тумани 7- мавзе, телефонлар: 71 2241551, 71 2219527. www.oriental.zn.uz, e-mail: alyuxtal@umail.uz, f: akademiklitseysharqshunoslik